Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

билан биродардирлар. Яҳудийлардан ким бизга эргашса, унга зулм қилинмайди, аксинча, ёрдам берилади ва тенглик асосида муомала қилинади. Мўминларнинг сулҳи биттадир. Мўмин бир мўминдан ажраган ҳолда Оллоҳнинг йўлидаги урушда бошқалар билан сулҳ қилса, ўзаро адолат ва тенглик асосида иш тутади», дедилар. Бу хатда зикр этилган яҳудийлар қўшни яҳудий қабилалари эмас, балки Исломий Давлатга тобе, унга фуқаро бўлишни истаган шахслардир. Бундай шахслар учун ёрдам ва мусулмонлар билан бўлган муносабатларда тенглик ҳуқуқи бордир. Зеро, бу вақтда у шахс зиммий бўлиб қолади. Хат охирида зикр қилинган яҳудийлар ўз қавмларининг исми билан аталган, улар: Бану Авф, Бану Нажжор ва бошқалардир. Уларнинг Исломий Давлат билан бўлган алоқалари бир неча шартларда белгиланди. Хатда мусулмонлар билан яҳудийлар ўртасидаги алоқалар Исломни ҳакам қилиш, бу алоқаларни Ислом салтанатига бўйсуниши ва яҳудийлар Исломий Давлат манфаати талаб қиладиган нарсаларга рози бўлишлари шартлиги асосида белгиланган. Хатда:

 

1. Яҳудийларнинг аҳли оилалари ўзлари кабидир. Яҳудийлардан биронтаси Муҳаммад с.а.в.нинг изнисиз ташқарига чиқмайди.

2. Мадина хатда зикр қилинганларга ҳаромдир.

3. Шу хатда зикр қилинганлар ўртасида бирон муаммо бўлса, унинг ечими Оллоҳга ва Расулига ҳавола этилади.

4. Қурайшга ҳам, унга ёрдам кўрсатганларга ҳам ҳимоя берилмайди.

 

Шундай қилиб, Расулуллоҳ с.а.в.нинг хатлари Мадинага қўшни бўлган яҳудий қабилаларининг вазиятини белгилаб берди ва уларга қуйидагиларни шарт қилди:
Мадинадан фақат Расулуллоҳ с.а.в.нинг изнлари билан чиқадилар;
Мадинага уруш қилиш ёки унга қарши урушга ёрдам бериш билан Мадинанинг ҳурматини поймол этиш уларга ҳаром қилинди;
Қурайшни ёки унга ёрдам берувчиларни ҳимояга олиш ҳаром қилинди;
Шу хатда келган шартларга биноан улар ўртасида юзага келган ҳар қандай ихтилофларда Расулуллоҳ с.а.в. ҳукм чиқарадилар.


Бу шартларга қуйидаги яҳудий қавмлар рози бўлиб, имзо чекишди: Бану Авф, Бану Нажжор, Бану Ҳорис, Бану Соида, Бану Жашм, Бану Авс, Бану Саълаба. Хатни имзолашда Бану Қурайза, Бану Назир ва Бану Қайнуқо яҳудийлари иштирок этмади. Бироқ оз фурсатдан кейин шунга ўхшаш бир хат Пайғамбар с.а.в. билан улар ўртасида битилди ва ундаги шартларга рози бўлишди.


Расулуллоҳ с.а.в. бу хатларга имзо чекиш билан Исломий Давлатдаги алоқаларни барқарорлаштирдилар ва бу давлат билан қўшни яҳудий қабилаларининг алоқаларини Ислом ҳакам бўладиган асосларга қурдилар. Расулуллоҳ с.а.в. Исломий жамиятни бино қилишдан кўнгиллари тўлди. Қўшни яҳудий қабилаларининг урушмаслигидан хотиржам бўлдилар. Шундан кейин Исломий даъват йўлидан моддий тўсиқларни олиб ташлаш учун урушга тайёргарлик кўра бошладилар.

 

37-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203